locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Ўзбекистон терма жамоаси отлари Европага эсон-омон етиб келди

Қиш мавсумида Ўзбекистоннинг етакчи чавандозлари одатда машғулотлар ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларида фаолият олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Ўзбекистон терма жамоаси отлари Европага эсон-омон етиб келди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Қиш мавсумида Ўзбекистоннинг етакчи чавандозлари одатда машғулотлар ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларида фаолият олиб боради. Баҳор фасли келиши билан жамоа яна Евроосиёга қайтади.

Жорий йилда Яқин Шарқдаги ҳарбий вазиятнинг кескинлашуви сабабли БАА ҳудудидан парвозларни амалга ошириш бироз мураккаблашди. Шунга қарамай, терма жамоа отларини мамлакатдан хавфсиз олиб чиқишга муваффақ бўлинди. Улар аввал самолёт орқали Люксембургга етказилди, сўнгра Польшадаги тайёргарлик базасига йўл олди.

Апрель ойида ўзбекистонлик чавандоз Бекзод Қурбановни яна муҳим сафар кутмоқда. Спортчи Жаҳон кубоги финал босқичига йўлланма олди. Ушбу нуфузли мусобақа апрель ойининг бошида Техасда бўлиб ўтади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг