От спорти. Ўзбекистон Терма Жамоаси – III Осиё Ўсмирлар Ўйинларига йўл олди
Жорий йилнинг 21–31-октябрь кунлари Баҳрайннинг Манама шаҳрида бўлиб ўтадиган III Осиё Ўсмирлар Ўйинлари доирасида, Ўзбекистон от спорти терма жамоаси вакиллари тўсиқлардан сакраш йўналишида иштирок этиш учун сафарга жўнаб кетишди.
Осиё Ўсмирлар Ўйинлари (Asian Youth Games) – бу Осиё қитъасидаги энг йирик ва нуфузли ёшлар спорт мусобақаларидан бири бўлиб, унда 14–17 ёшли иқтидорли спортчилар иштирок этади. 2025-йилда ушбу нуфузли мусобақа Баҳрайн пойтахти Манамада ўтказилади.
Тўсиқлардан сакраш — от спортнинг энг мураккаб ва жозибали йўналишларидан бири бўлиб, спортчилар белгиланган тўсиқларни от устида имкони борича тез ва хатосиз тарзда босиб ўтишга ҳаракат қилишади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Давронбеков Фирдавсбек
Бобуржон Валижонов
Шарипов Акбар
Шокиров Дилшод