От спорти. Ўзбекистон терма жамоа аъзолари Москвадаги🇷🇺 «MaximaPark» турнирида 4 та медални қўлга киритди
15–19-июль кунлари Москва шаҳридаги Maxima Stables от спорти мажмуасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича “MaximaPark” турнирлар сериясининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган чавандозлар муваффақиятли иштирок этиб, якунда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 5 та медальни қўлга киритишди.
16-июль куни:
130 см баландликдаги йўналишда Хуршидбек Алимжонов Klassika Star лақабли оти билан 1-ўринни, Нуржан Туякбоев эса Komano лақабли оти билан 2-ўринни эгаллади.
100 см баландликдаги йўналишда Бекзод Розмуҳамедов Sandey Van de Eythuk лақабли оти билан 3-ўринни қўлга киритди.
18-июль куни:
125 см баландликдаги йўналишда Хуршидбек Алимжонов Chaloina лақабли оти билан 3-ўринни эгаллади.
19-июль куни:
130 см баландликдаги йўналишда Хуршидбек Алимжонов Klassika Star лақабли оти билан 3-ўринни эгаллади.
Мазкур натижалар Ўзбекистон чавандозларининг халқаро майдондаги муносиб иштироки ҳамда спортчиларимизнинг маҳорати тобора юксалиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади.