locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Ўзбекистон чавандозлари БААнинг Фужайра шаҳридаги CSI3* мусобақасида иштирок этади

Мазкур мусобақада дунёнинг бир қатор давлатларидан етакчи чавандозлар иштирок этиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Ўзбекистон чавандозлари БААнинг Фужайра шаҳридаги CSI3* мусобақасида иштирок этади
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон чавандозлари БААнинг Фужайра шаҳридаги CSI3* мусобақасида иштирок этади.

2025 йил 20–23 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI3* даражасидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада дунёнинг бир қатор давлатларидан етакчи чавандозлар иштирок этиши режалаштирилган.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Жамоа таркибидан қуйидаги чавандозлар иштирок этади:

Қурбанов Бекзод
Абдуллаев Феруз
Абдуллаев Абдураҳмон

Терма жамоамизнинг иштироки халқаро тажриба орттириш, рейтинг очколарини қўлга киритиш ҳамда Ўзбекистонда от спорти ривожига ҳисса қўшиш имконини яратади.

Мазкур мусобақада юртимиз номидан иштирок этадиган спортчиларимизга омад ва муваффақият тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг