От спорти. Тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI2* ҳамда CSIYH1* тоифадаги нуфузли халқаро мусобақалар ўтказилмоқда
2025 йил 27–30 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида жойлашган Al Bahiyya International Equestrian Arena мажмуасида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI2* ҳамда CSIYH1* тоифадаги нуфузли халқаро мусобақалар ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақа жаҳон даражасидаги энг кучли чавандозлар иштирок этадиган, замонавий талабларга тўлиқ мослаштирилган майдонларда уюштириладиган йирик халқаро турнирлардан бири ҳисобланади. Мусобақа давомида спортчилар марра вақтига ва тўсиқлардан ўтиш аниқлигига кўра баҳоланади.
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси ушбу мусобақада қуйидаги таркиб билан иштирок этмоқда:
Ғазиев Баҳромжон
Қурбонов Бекзод
Абдуллаев Абдураҳмон
Абдуллаев Феруз
Спортчиларимиз мусобақанинг турли босқичларида ўз маҳоратини намоён этиш орқали халқаро рейтинг очколарини қўлга киритиш ҳамда 2028 йилги йирик халқаро спорт тадбирларида иштирок этиш — хусусан, лицензия жараёнида муҳим учрашувларни муваффақиятли якунлашни мақсад қилган.