locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Тошкентда учкураш бўйича мусобақа бошланди

Мусобақа 17–20-май кунлари бўлиб ўтади ҳамда от ёрттириш, кросс ва тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишларини ўз ичига олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Тошкентда учкураш бўйича мусобақа бошланди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Тошкент Марказий ипподромида катталар ўртасида от спортинг энг мураккаб ва томошабоп йўналишларидан бири ҳисобланган учкураш бўйича мусобақа бошланди. Мусобақа 17–20-май кунлари бўлиб ўтади ҳамда от ёрттириш, кросс ва тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишларини ўз ичига олади.

Бугун мусобақанинг биринчи куни — отларнинг мажбурий ветеринария кўриги VetCheck бўлиб ўтди. Барча отлар ветеринария назоратидан муваффақиятли ўтиб, мусобақанинг кейинги босқичларига қўйилди.

Эртага эса спортчилар учкурашнинг биринчи йўналиши — от ёрттириш бўйича баҳсларини бошлайди.

Мусобақа дастури:

• 18-май — от ёрттириш 09:00
• 19-май — кросс 08:00
• 20-май — соат 08:00 да отларнинг такрорий VetCheck ветеринария кўриги, соат 10:00 да эса тўсиқлардан сакраш (конкур) баҳслари бўлиб ўтади

Уч кун давомида спортчилар уч йўналиш бўйича ўз маҳорат, чидамлилиги ва от билан уйғунлигини намоён этиб, ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг