locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Тарихий ютуқ: Ўзбекистон номидан Жаҳон чемпионатида икки нафар чавандоз иштирок этади

Жорий йилги Жаҳон чемпионатида 59 давлат вакиллари иштирок этади. Мусобақада мураккаб саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 188 та спорт жуфтлиги — чавандоз ва от стартга чиқади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конный спорт. Историческое достижение: два всадника будут представлять Узбекистан на чемпионате мира
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон от спорти терма жамоаси аъзолари Бекзод Курбанов ва Абдураҳмон Абдуллаев Германиянинг Аxен шаҳрида 2026 йил 11–23 август кунлари бўлиб ўтадиган от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади ҳамда нуфузи жиҳатидан от спортдаги энг йирик мусобақалардан бири бўлиб, фақат Олимпия ўйинларидан кейинги ўринда туради. Ушбу мусобақада дунёнинг энг кучли чавандозлари ва спорт отлари жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради.

Жорий йилги Жаҳон чемпионатида 59 давлат вакиллари иштирок этади. Мусобақада мураккаб саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 188 та спорт жуфтлиги — чавандоз ва от стартга чиқади.

Ўзбекистон номидан бирданига икки нафар чавандознинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани мамлакатимиз от спорти тарихидаги муҳим ютуқлардан бири бўлиб, юртимиз спортчилари халқаро майдондаги салоҳияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Бекзод Курбанов ва Абдураҳмон Абдуллаевни ушбу тарихий муваффақият билан самимий табриклаймиз ҳамда Жаҳон чемпионатида уларга ёрқин ва муносиб иштирок тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг