От спорти. Sharjah Nation Cup мусобақаси якунланди
Sharjah Nation Cup мусобақаси якунланди.
БАА давлатининг Шаржа шаҳрида 29 январ – 1 феврал кунлари от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича халқаро Sharjah Nation Cup мусобақаси бўлиб ўтди.
FEI томонидан тасдиқланган мазкур нуфузли турнир доирасида CSIO4*, CSI1* (indoor), CSIYH1* (outdoor), CSIOY (outdoor), CSIOJ (indoor) ҳамда CSIOCh (indoor) тоифаларида баҳслар ташкил этилди. Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан кучли чавандозлар иштирок этди.
Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, бир қатор баҳсларда ТОП-10 натижаларини қайд этдилар. Чавандозларимиз юқори рақобат шароитида ўз маҳорати, тайёргарлиги ва жанговор руҳини намоён этишди.
Sharjah Nation Cup турнири Ўзбекистон терма жамоаси учун халқаро тажрибани янада ошириш, келгуси мусобақалар олдидан муҳим синов майдони бўлиб хизмат қилди.
Терма жамоамизга кўрсатилган муносиб иштироки билан табриклаймиз ҳамда келгуси стартларда янада юқори натижалар тилаймиз!