От спорти. Sharjah FEI Group VII Final – Young Horses & CSI3* мусобақаси расман якунланди
2026 йил 5–8 февраль кунлари БАА давлатининг Шаржа шаҳрида халқаро от спорти федерацияси (FEI) томонидан тасдиқланган йиллик календар режасига асосан Sharjah FEI Group VII Final – Young Horses & CSI3* гран-при мусобақаси расман якунланди.
1-кун — 6 февраль.
CSI3* тоифаси, тўсиқлар баландлиги 125 см — Баҳромжон Ғозиев 5-ўринни эгаллади.
Шу куни CSI3* тоифасида 145 см баландликдаги йўналишда Бекзод Қурбонов муваффақиятли иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди.
2-кун — 7 февраль.
CSI3* тоифаси, тўсиқлар баландлиги 120 см — Баҳромжон Ғозиев барқарор чиқиш билан мусобақани 5-ўринда якунлади.
3-кун — 8 февраль.
CSI3* тоифаси, тўсиқлар баландлиги 125 см — Бекзод Қурбонов йўналишни ишончли тарзда босиб ўтиб, 5-ўринни эгаллади ва турнирдаги иштирокни якунлади.
Мусобақа якунлари Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларининг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги ва юқори спорт тайёргарлигини яна бир бор тасдиқлади. Спортчиларимизга келгуси стартлар ва навбатдаги халқаро мусобақаларда омад, ишончли чиқишлар ва янги ютуқлар тилаймиз.