От спорти. Sharjah FEI Group VII Final – CSI3* Grand Prix (150 см)
Мусобақанинг иккинчи куни — 7-феврал куни CSI3* тоифасидаги энг нуфузли йўналишлардан бири — Grand Prix баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу тоифада тўсиқлар баландлиги 150 сантиметрни ташкил этди.
Мазкур юқори даражадаги баҳсларда ғолибликни Германиянинг машҳур чавандози Christian Ahlmann 🇩🇪 қўлга киритди. У бугунги кунда дунёнинг TOP-10 энг кучли чавандозлари қаторида жой олган бўлиб, агар от спортин футбол билан қиёслайдиган бўлсак, уни бемалол “от спортидаги Роналдо” деб аташ мумкин.
Мусобақа якунда тақдирлаш маросимини 🇺🇿Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Ғозиев Баҳромжон Валиевич ўтказди. Ушбу маросим халқаро спорт ҳамжамиятида Ўзбекистон от спорти нуфузини яна бир бор намоён этди.
CSI3* Grand Prix баҳслари юқори спорт маҳорати, кескин рақобат ва томошабинлар учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.