От спорти. Останада конкур бўйича FEI World Challenge финали — мавсумнинг энг йирик халқаро мусобақаларидан бири бўлиб ўтади
27–31 май кунлари Остана шаҳрида от спортинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI World Challenge финали — мавсумнинг энг йирик халқаро мусобақаларидан бири бўлиб ўтади.
Финалда дунёнинг 11 мамлакатида 20 та спорт жуфтлиги иштирок этади. Ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Аъзам Толиббоев ва Бекзод Розмуҳамедовлар иштирок этадилар.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг FEI World Challenge финалида иштирок этишлари муҳим ютуқ бўлиб, миллий чавандозларнинг халқаро майдондаги юқори тайёргарлик даражасини тасдиқлайди.
Яқинлашиб келаётган ушбу мусобақалар спортчиларга ўз маҳоратларини намойиш этиш, қимматли халқаро тажриба орттириш ҳамда Ўзбекистонни от спорти бўйича халқаро аренда муносиб тарзда намойиш этиш учун яхши имконият яратади.