От спорти. Москвада VII Миллий FKSR AWARDS тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
13-февраль куни Москва шаҳрида Россия от спорти федерацияси томонидан ташкил этилган от спорти соҳасидаги VII Миллий FKSR AWARDS мукофотини топшириш маросими тантанали равишда бўлиб ўтди. Мазкур мукофот анъанавий тарзда от спорти ҳамжамияти вакилларини бирлаштириб, спортчилар, мураббийлар, раҳбарлар ҳамда ҳудудий ташкилотларнинг соҳа ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этади.
Тадбир машҳур жамоат ва спорт арбоблари, шунингдек, соҳа раҳбарлари иштирокида ўтди. Бу эса мазкур мукофотнинг бутун от спорти ҳамжамияти учун нақадар муҳим эканини яна бир бор тасдиқлади.
Маросимда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси вакиллари — Шоҳрух Парпиев ҳамда Умиджон Хусанов иштирок этиб, тақдирлаш маросимида қатнашдилар.
VII Миллий FKSR AWARDS мукофоти яна бир бор юқори савияда ташкил этилганини намоён этиб, от спортни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим тадбирлардан бири эканини тасдиқлади.