locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Миллий терма жамоаларни шакллантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти йиғилиш давомида Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб бориш учун олдиндан ўзига режалар қилиб олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Миллий терма жамоаларни шакллантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
photo: Ot sporti Uzbekistan

2026-йилда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари комплекс мусобақаларга тайёргарлик кўриш мақсадида от спортининг от юрттириш, тўсиқлардан сакраш ва учкураш йўналишлари бўйича миллий терма жамоаларни шакллантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти йиғилиш давомида Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб бориш учун олдиндан ўзига режалар қилиб олди.

Мазкур уч йўналиш бўйича керакли йўл хариталари ишлаб чиқилди ва олдимизда турган Осиё ўйинларигача бўлган халқаро мусобақаларда, Осиё ўйинларида иштирок этиш учун бериладиган халқаро квалификация мусобақаларида чавандозларимиз иштирок этишлари режалаштирилди. Шунингдек, от юрттириш, тўсиқлардан сакраш ва учкураш йўналишлари бўйича терма жамоаларнинг асосий ҳамда заҳира таркиблари шакллантирилиб, улар юзасидан муҳокамалар олиб борилди ва уларга керакли вазифалар берилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг