От спорти. Мамажон Исмоилов хотирасига бағишланган от спорти бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди
Мамажон Исмоилов хотирасига бағишланган от спорти бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди.
Бухоро вилоятида жойлашган Миллий гвардия Чавандозлар мактабида от спортининг “Учкураш” йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда. Мазкур мусобақа от спорти ривожига катта ҳисса қўшган спорт устаси Мамажон Исмоилов хотирасига бағишланган.
5-ноябр куни мусобақанинг дастлабки куни баҳслари якунланди. Унгача отлар кўриги обеддан кейин ўтказилди. Беллашувларда мамлакатнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган тажрибали ва ёш чавандозлар яккалик тартибида ўз маҳоратларини намойиш этмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақа миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш, от спортига бўлган қизиқишни ошириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда иқтидорли чавандозларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган.
Мусобақа 8-ноябрга қадар давом этади. Барча иштирокчи чавандозларга омад ва юксак натижалар тилаймиз!