locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Курбанов Бекзод ишончли чиқиш қилиб, мусобақада олтин медални қўлга киритди, 145 см баландликда

Турнир замонавий халқаро талабларга мос майдонларда ўтказилиши ва дунёнинг етакчи чавандозлари иштирокида ажралиб туради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Курбанов Бекзод ишончли чиқиш қилиб, мусобақада олтин медални қўлга киритди, 145 см баландликда
photo: Ot sporti Uzbekistan

Абу-Даби шаҳридаги Al Bahiyya International Equestrian Arenaда 27–30 ноябр кунлари от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI2* ва CSIYH1* даражадаги халқаро мусобақалар давом этмоқда.

Турнир замонавий халқаро талабларга мос майдонларда ўтказилиши ва дунёнинг етакчи чавандозлари иштирокида ажралиб туради.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада халқаро рейтинг очколарини қўлга киритиш ҳамда 2028 йилги йирик спорт тадбирларининг лицензия жараёнидаги муҳим босқичларни муваффақиятли якунлаш мақсадида иштирок этмоқда.

29 ноябр куни бўлиб ўтган баҳсларда жамоамиз аъзоси Курбанов Бекзод ишончли чиқиш қилиб, мусобақада олтин медални қўлга киритди, 145 см баландликда. Ушбу ғалаба спортчининг халқаро арендадаги ўсиб бораётган маҳоратини тасдиқлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг