locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Калба Корниче Парк майдонида халқаро даражадаги нуфузли от спорти мусобақаси — CSI3* ва CSI1* (FEI Jumping) бўлиб ўтади

Мазкур турнир элит мусобақалар сирасига киради ва унда иштирок этиш ҳар бир чавандозга насиб этавермайди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Калба Корниче Парк майдонида халқаро даражадаги нуфузли от спорти мусобақаси — CSI3* ва CSI1* (FEI Jumping) бўлиб ўтади
photo: Ot sporti Uzbekistan

2025 йил 18–21 декабрь кунлари БААнинг Шаржа амирлиги, Калба шаҳрида жойлашган денгиз бўйидаги машҳур Калба Корниче Парк майдонида халқаро даражадаги нуфузли от спорти мусобақаси — CSI3* ва CSI1* (FEI Jumping) бўлиб ўтади.

Мазкур турнир элит мусобақалар сирасига киради ва унда иштирок этиш ҳар бир чавандозга насиб этавермайди. Беллашувлар очиқ майдонда (outdoor) ўтказилиб, юқори спорт маҳорати, катта тажриба ва жиддий тайёргарликни талаб этади.

Қувонарлиси, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади:
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари:
Газиев Баҳромжон
Абдуллаев Феруз
Шарипов Акбар
Абдуллаев Абдурахмон
Қурбонов Бекзод

Денгиз соҳилида, халқаро майдонда ва кучли рақобат шароитида ўтадиган ушбу турнир чавандозларимиз учун муҳим тажриба ва навбатдаги синов бўлиши шубҳасиз.

Спортчиларимизга омад, ишончли чиқишлар ва ёрқин натижалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг