locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. H.H. Sharjah Ruler Cup 2026

Мусобақа доирасида CSI2* ва CSI5* тоифасидаги йўналишлар ташкил этилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. H.H. Sharjah Ruler Cup 2026
photo: Ot sporti Uzbekistan

19–22-февраль кунлари Шаржа шаҳрида (Бирлашган Араб Амирликлари) от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақа — H.H. Sharjah Ruler Cup 2026 бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасида CSI2* ва CSI5* тоифасидаги йўналишлар ташкил этилади. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар иштирок этиб, турнир юқори рақобат ва халқаро миқёсдаги нуфузли старт сифатида эътироф этилади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади:
• Бахромжон Газиев
• Абдуллаев Феруз
• Қурбонов Бекзод
• Абдуллаев Абдураҳмон
• Шарипов Акбар

Бундай даражадаги мусобақада қатнашиш спортчиларимиз учун муҳим халқаро тажриба ва ўз маҳоратини нуфузли майдонда намоён қилиш имкониятидир.

Терма жамоамизга ишончли чиқишлар ва муносиб натижалар тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг