locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Халқаро турнирда Ўзбекистон чавандозлари етакчилик қилмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Халқаро турнирда Ўзбекистон чавандозлари етакчилик қилмоқда
PHOTO: Telegram

2025 йил 14-15 июн кунлари Москва вилоятида жойлашган “Виват” от спорти клубида "Бизнес от устида" халқаро от спорти турнирига мезбонлик қилмоқда – Ушбу мусобақада Ўзбекистон чавандозлари етакчилик қилмоқда!

14-июн куни Москва вилоятидаги КСК “Виват, Россия!” от спорти мажмуасида халқаро миқёсидаги муҳим спорт тадбири – “Бизнес от устида” номли от спорти бўйича конкур турнири бошланди. Ушбу турнир от спорти ишқибозлари ва профессионал чавандозлар учун чинкам спорт байрамига айланди.

Мусобақанинг илк куниёқ Ўзбекистон вакиллари ҳайратланарли натижалар билан ажралиб турди. Айниқса, мураккаблиги билан ажралиб турадиган 2 метр баландликдаги 6 тўсиқли йўналишда қуйидаги спортчилар ғолибликни қўлга киритди:

1-ўрин – Эркинов Алишер ("Кондор")
2-ўрин – Эркинов Алишер ("Этос")
3-ўрин – Ксения Хайруллина ("Зваровски")
4-ўрин – Бегзод Курбанов ("Квинтус HB")
5-ўрин – Ирина Федатова ("Хой Лимит")

Турнир 11–15 июн кунлари давом этади, унда турли мамлакатлардан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ўзаро рақобатда куч синашмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг