locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. FEI Jumping World Challenge Final 2025 жахон чемпионати бўлиб ўтади

Шарипов Акбарнинг жахон финалидаги қатнашуви Ўзбекистон от спортининг халқаро майдондаги фаоллиги ва рақобатбардошлигини яна бир бор намоён этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. FEI Jumping World Challenge Final 2025 жахон чемпионати бўлиб ўтади
photo: Ot sporti Uzbekistan

2025 йил 25–30 ноябрь кунлари Африка қитъасининг Сенегал давлати, Дакар шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича йирик халқаро мусобақа — FEI Jumping World Challenge Final 2025 жахон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақа Fédération Équestre Internationale (FEI) томонидан ташкил этилиб, дунёнинг энг кучли чавандозларини бир майдонга жамлайди.

Ўзбекистон терма жамоаси номидан мазкур чемпионатда юртимизнинг иқтидорли чавандози Шарипов Акбар иштирок этади.

Шарипов Акбарнинг жахон финалидаги қатнашуви Ўзбекистон от спортининг халқаро майдондаги фаоллиги ва рақобатбардошлигини яна бир бор намоён этади. Мусобақа давомида спортчимиздан юқори натижалар қайд этиши ва мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг