От спорти. Евросиё лигаси Жаҳон кубогининг тўртинчи саралаш босқичи бўлиб ўтади
Ушбу нуфузли халқаро мусобақаларда турли мамлакатлардан спортчилар, жумладан Ўзбекистон🇺🇿 терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
28–31 май кунлари Остона 🇰🇿шаҳрида халқаро от спорти мусобақалари — от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI Евросиё лигаси Жаҳон кубогининг тўртинчи саралаш босқичи CSI1*-W, шунингдек, от юрттириш (виездка) бўйича CDI3* халқаро турнири бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли халқаро мусобақаларда турли мамлакатлардан спортчилар, жумладан Ўзбекистон🇺🇿 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Чавандозлар тўсиқлардан сакраш бўйича Жаҳон кубоги босқичида мамлакат шарафини ҳимоя қилиб, рейтинг очколари ҳамда халқаро майдонда юқори натижалар учун кураш олиб борадилар.
Бундай даражадаги турнирнинг ўтказилиши минтақада от спорти ривожи учун муҳим воқеа бўлиб, Марказий Осиё ҳамда хорижнинг энг кучли спортчиларини жамлайди.
Иброҳим Жалолов
Редактор