locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Човкен спорт тури бўйича турнир бўлиб ўтди

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар федерация томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Човкен спорт тури бўйича турнир бўлиб ўтди
photo: Ot sporti Uzbekistan

2026-йил 10-феврал куни “Universal Horses Stable” от спорти клубида човкен спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа 14-феврал — буюк саркарда ва мутафаккир Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан ташкил этилди.

Турнир Ўзбекистон човкен ва туялар спорт федерацияси томонидан ўтказилди ҳамда миллий спорт турларини ривожлантириш, ёш чавандозлар маҳоратини ошириш ва човкен спортни кенг тарғиб қилишга қаратилди.

Мусобақа юқори спорт руҳи, кескин баҳслар ва жамоавий ҳамжиҳатлик руҳида ўтди. Човкен ўйини ўзининг тезкорлиги, тактика ва чавандозлардан юқори жисмоний ҳамда техник тайёргарликни талаб қилиши билан томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Мусобақа якунларига кўра ғолиблар:

1-ўрин — “Чегара қўшинлари 1” жамоаси
2-ўрин — “Тошкент шаҳар чавандозлар мактаби” жамоаси
3-ўрин — “Чегара қўшинлари 2” жамоаси

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар федерация томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг