От спорти. Бухорода Учкўраш бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
2025-йил 5–8 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида жойлашган Миллий гвардия Чавандозлар мактаби майдонида спорт устаси Мамажон Исмоилов хотирасига бағишланган от спортинг “Учкўраш” йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақаларда Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан етакчи чавандозлар ва жамоалар иштирок этдилар. Спортчилар дрессаж, кросс ва тўсиқлардан сакраш йўналишларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Тадбир давомида жами 135 нафар томошабин, 50 нафар спортчи, 6 нафар мураббий, 10 нафар ҳакам, 3 нафар тиббиёт ходими ҳамда 18 нафар чавандоз иштирок этди.
Мусобақа юқори спорт руҳида, иштирокчиларнинг юксак маҳорат ва тайёргарлик даражасида ўтди. Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар Бухоро вилояти ҳокимлиги, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Миллий гвардия Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Мусобақа натижалари
2★ Узун формат
1-ўрин — Дворянский Максим (Чаман)
2-ўрин — Буриев Асад (Кросс)
3-ўрин — Абдуллаев Маруф (Оранж Вайт)
2★ Қисқа формат
1-ўрин — Хотамбеков Жасур (Жизел)
2-ўрин — Мирхайдаров Бехруз (Камаро)
3-ўрин — Раҳимов Санжар (Магнолия)
1★
1-ўрин — Зайцева Вероника (Артур 2)
2-ўрин — Шоҳлиев Бекзод (Киров)
3-ўрин — Эсонов Аброр (Чинор)
1★ Интро
1-ўрин — Абдураҳмонова Мадина (Гудман Жи)
2-ўрин — Рўзиева Шаҳзода (Марта)
3-ўрин — Орипов Акбар (Мелодия)
Дерби
1-ўрин — Содиқова Алиса (Гарпус)
2-ўрин — Содиқов Эркин (Та’лимхон)
Мусобақа давомида от спорти ихлосмандлари чавандозларнинг юқори даражадаги чиқишларига гувоҳ бўлдилар. Тадбир нафақат спорт беллашуви, балки от спорти маданияти ва миллий чавандозлик анъаналарини тарғиб этувчи муҳим воқеа сифатида ҳам аҳамият касб этди.
Мусобақа якунида ғолиблар Йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан ҳам муносиб равишда тақдирландилар.