locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда
PHOTO: Telegram

2025 йил 13–16 март кунлари Ўзбекистон Республикасида от спортининг уч кураш йўналиши бўйича яккалик ва жамоавий дастурлар доирасида катталар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа уч кун давом этади ва ҳар куни спортчиларнинг турли йўналишлардаги маҳоратлари синовдан ўтказилади:

1-кун – От юрттириш (дрессаж)
2-кун – майдон синовлари (кросс),
3-кун – тўсиқлардан сакраш (конкур).
Мазкур мусобақа спортчилар учун ўз билим, кўникма ва жисмоний тайёргарлик даражасини намоён этиш, шунингдек, халқаро мусобақаларга тайёргарлик босқичида муҳим тажриба орттириш имконини беради.

Чемпионат доирасида юртимизнинг турли ҳудудларидан етакчи чавандозлар иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу йирик спорт тадбири от спортининг оммалашуви ва профессионал спортчиларни тайёрлашда муҳим ўрин тутади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг