locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти бўйича халқаро мусобақанинг иккинчи куни бўлиб ўтади

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Халқаро мусобақанинг иккинчи куни – 19-апрел
Бугун, 19-апрел, юртимиз мезбонлик қилаётган CSI1-W Жахон кубоги* доирасидаги халқаро от спорти мусобақаларининг иккинчи куни бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган тажрибали ва истеъдодли чавандозлар ўз маҳоратини намоиш этадилар.

Улар Ўзбекистонлик спортчилар билан елкама-елка беллашиб, профессионал тайёргарлик, матонат ва тезлик бўйича ўзаро куч синашадилар.

Бугунги дастур қуйидагича:
FEI Competition 3 — 125 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш
Техника ва аниқлик синовидан ўтувчи ушбу босқичда чавандозлардан максимал эътибор талаб этилади.

Гран-при саралаш – FEI Competition 4 — 145 см баландлик
Мусобақанинг энг муҳим саралаш босқичларидан бири. Бу баҳс якунитида Гранд При финалига йўлланма олувчилар аниқланади.

Кубок Максима Мастерс Евразия — 145 см баландлик
Бу йўналиш профессионал спортчилар учун ҳақиқий синов бўлиб, ғолиблик йўлида қийин тўсиқларни босиб ўтиш лозим.

Осиё кубоги (AEF Cup) — 115 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш
Ёш спортчилар ва янги номлар учун имконият майдони. Осиё давлатларидан келган чавандозлар ўзаро рақобатлашади.

Бугунги кун ҳам спорт руҳи, жасорат ва от спортининг ўзига хос гўзаллиги намоён этувчи унутилмас лаҳзаларга бой бўлиши шубҳасиз. Ҳар бир иштирокчи ўзининг тайёргарлиги ва маҳорати билан томошабинларга ёрқин таассуротлар улашади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг