locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Бекзод Курбановнинг спорт оти Америка сари йўлга чиқди

Режага кўра, от эртага АҚШга етиб боради ва у ерда мусобақа олдидан якуний тайёргарлик ишлари давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Бекзод Курбановнинг спорт оти Америка сари йўлга чиқди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, чавандоз Бекзод Курбанов от спортинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича Жаҳон кубоги финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Мазкур мусобақа 8–12 апрел кунлари АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтади.

Бугун муҳим босқич бошланди — Бекзод Курбановнинг спорт оти халқаро сафарга йўл олди. Парвоз йўналиши Европа орқали амалга оширилмоқда: Польшадан🇵🇱 Бельгияга, ундан эса тўғридан-тўғри Америка Қўшма Штатларига🇺🇸.

Режага кўра, от эртага АҚШга етиб боради ва у ерда мусобақа олдидан якуний тайёргарлик ишлари давом этади.

Бу воқеа Ўзбекистон от спорти учун муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон кубоги финалида иштирок этиш — нафақат катта ютуқ, балки катта масъулият ҳамдир.

Бекзод Курбановга омад, муваффақиятли иштирок ва юқори натижалар тилаймиз! Барчамиз чавандозимизни қўллаб-қувватлаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг