locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Бекзод Курбанов ва унинг спорт оти Маттс VG АҚШда

Айни пайтда от мажбурий карантин жараёнидан ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Бекзод Курбанов ва унинг спорт оти Маттс VG АҚШда
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Курбанов, от парваришловчи Муслимбек Акрамов ҳамда спорт оти Маттс VG Америка Қўшма Штатларига муваффақиятли етиб келишди.

Айни пайтда от мажбурий карантин жараёнидан ўтмоқда. Карантин 5-апрелга қадар давом этади. 5-апрелдан бошлаб мусобақа олдидан тайёргарлик машғулотлари бошланади.

Эслатиб ўтамиз, от спортинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича Жаҳон кубоги финали 7–12 апрел кунлари АҚШнинг Техас штати, Форт-Уорт шаҳрида бўлиб ўтади.

Шу тариқа, спортчи, от парваришловчи ва уларнинг спорт оти аллақачон манзилда бўлиб, мавсумнинг энг муҳим стартларидан бирига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг