От спорти. Баҳромжон Ғозиев CSI3* тоифасида ТОП-5 таликка кирди
Спортчи Santos Hippica лақабли оти билан жуфтликда маршрутини ишончли тарзда босиб ўтиб, барқарорлик, аниқлик ва юқори спорт маҳоратини намоён этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
Баҳромжон Ғозиев CSI3* тоифасида ТОП-5 таликка кирди.
Мусобақанинг иккинчи куни, 7-февраль санасида, БАА давлатининг Шаржа шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро турнир доирасида CSI3* тоифасида Баҳромжон Ғозиев муваффақиятли иштирок этиб, ушбу тоифада қатнашган 85 нафар спортчи-от жуфтликлари орасида бешинчи ўринни эгаллади.
Спортчи Santos Hippica лақабли оти билан жуфтликда маршрутини ишончли тарзда босиб ўтиб, барқарорлик, аниқлик ва юқори спорт маҳоратини намоён этди.
Баҳромжон Ғозиевни ушбу муносиб натижа билан табриклаймиз ҳамда кейинги стартларда омад, ишончли чиқишлар ва янги спорт ютуқларини тилаб қоламиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор