locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Баҳромжон Ғозиев Абу-Дабидаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади!

Бизнинг отларимиз мажбурий вет-чекдан муваффақиятли ўтди, бу уларнинг юқори тайёргарлиги ва соғлиғи мукаммал эканлигини тасдиқлади. Бу эса мусобақаларда хавфсизликни кафолатлайди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Баҳромжон Ғозиев Абу-Дабидаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади!
photo: Ot sporti Uzbekistan

11–15 февраль кунлари Абу-Дабида нуфузли халқаро CSI5* от спорти мусобақаси расмий тарзда бошланди. Ушбу мусобақалар дунёдаги энг муҳим ва нуфузли турнирлардан бири бўлиб, дунёнинг энг яхши чавандозларини тўплаб, иштирокчиларнинг маҳоратини халқаро майдонда синаш имконини беради.

Бизнинг отларимиз мажбурий вет-чекдан муваффақиятли ўтди, бу уларнинг юқори тайёргарлиги ва соғлиғи мукаммал эканлигини тасдиқлади. Бу эса мусобақаларда хавфсизликни кафолатлайди.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси, Баҳромжон Ғозиев, CSI2* Al-Khail Square Cup тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Тўсиқлар баландлиги 130 см бўлиб, унинг маҳорат, аниқлик ва тезлиги барча рақибларини ортида қолдиришга имкон берди.

Ушбу мусобақада Германия, АҚШ, Италия, Бразилия, Греция ва бошқа давлатлардан келган 60 дан ортиқ кучли чавандозлар иштирок этди. Баҳромжон Ғозиевнинг ғалабаси жамоамиз учун ҳақиқий ютуқ бўлди ва Ўзбекистоннинг халқаро майдонда юқори даражадаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади.

Бу ғалаба нафақат спортчиларимиз ва отларимизнинг юқори тайёргарлигини тасдиқлайди, балки янги иштирокчилар ва келажак авлодни илҳомлантиради. Биз фахр билан айта оламизки, Ўзбекистон яна бир бор халқаро майдонда юқори натижалар билан номини кенг тарқатди!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг