locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Баҳромжон Ғазиев маршрутни ишончли ва аниқ тарзда босиб ўтиб, 3-ўринни қўлга киритди

Шаржа амирлигининг Калба шаҳрида нуфузли халқаро CSI3* мусобақаси бошланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Баҳромжон Ғазиев маршрутни ишончли ва аниқ тарзда босиб ўтиб, 3-ўринни қўлга киритди
photo: Ot sporti Uzbekistan

18-декабр куни Шаржа амирлигининг Калба шаҳрида нуфузли халқаро CSI3* мусобақаси бошланди. Денгиз бўйида ўтказилаётган ушбу турнир от спортинг энг кучли чавандозларини жамлаган элита мусобақалардан бири ҳисобланади.

Мусобақанинг биринчи кунида 125–130 см баландликдаги тўсиқлар билан ўтказилган маршрутда Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этди:

Баҳромжон Ғазиев маршрутни ишончли ва аниқ тарзда босиб ўтиб, 3-ўринни қўлга киритди.

Акбар Шарипов ҳам яхши натижа кўрсатиб, кучли рақобат остида 5-ўринни эгаллади.

Калбадаги муваффақиятли старт Ўзбекистон чавандозларининг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади ва турнирнинг кейинги кунларига катта умид бағишлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг