От спорти. БААнинг Ал-Айн шаҳрида нуфузли халқаро от спорти мусобақалари старт олди
Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи чавандозлар ва спорт отлари иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
25–28-декабр кунлари Ал-Айн (БАА) шаҳрида CSI3-W ва CSIYH1** тоифасидаги халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи чавандозлар ва спорт отлари иштирок этмоқда.
Мазкур беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муносиб иштирок этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғазиев
Шарипов Акбар
Қурбанов Бекзод
Абдуллаев Феруз
Абдуллаев Абдурахмон
юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ал-Айн шаҳрида ўтаётган ушбу турнир юқори савия, кучли рақобат ва профессионал маҳорат билан ажралиб туриши кутилмоқда. Ўзбекистон чавандозларига мусобақада омад ва муваффақиятлар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор