locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. БАА давлати — Шарқ от спортининг маркази

Қиш мавсумида Бирлашган Араб Амирликлари от спорти бўйича халқаро мусобақаларнинг муҳим майдонига айланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. БАА давлати — Шарқ от спортининг маркази
photo: Ot sporti Uzbekistan

Қиш мавсумида Бирлашган Араб Амирликлари от спорти бўйича халқаро мусобақаларнинг муҳим майдонига айланади. Айни шу даврда бу ерда дунёнинг етакчи чавандозлари иштирок этадиган юқори даражадаги турнирлар ташкил этилади.

Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган мусобақалар, спортчилар учун яратилган шароитлар ва қишки мавсумнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи, халқаро турнирларнинг доимий иштирокчиси Бекзод Курбанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бекзод Курбанов — БАА давлатида қишки мавсум ҳақида

— БАА давлатида икки беш юлдузли ва битта тўрт юлдузли мусобақаларда иштирок этишни режалаштирганмиз. Шундан сўнг АҚШда 🇺🇸 бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги финалида қатнашаман. Кейин эса Ўзбекистонга қайтиб, навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик кўраман. Режаларимиз орасида Аахенда 🇩🇪 ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ҳамда Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ҳам бор.

Бош мураббийимиз таъкидлашича, тайёргарлик ишлари юқори савияда олиб борилмоқда:

— Ҳозирда биз Шаржа амирлиғидаги от спорти марказида машғулотлар олиб бораяпмиз. Бу ерда чавандозлар ва отлар учун барча қулайликлар яратилган. Албатта, сақлаш харажатлари юқори — БАА давлатида озуқа емлари етиштирилмайди, шунинг учун ем-хашак асосан Европа ва АҚШдан олиб келинади.

Отларнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади:

— Отлар узоқ йўлни яхши кўтаради, бироқ мослашиш учун вақт керак бўлади. Отхоналарда доимий равишда кондиционерлар ишлайди, шунинг учун кечаси отлар махсус ёпқичлар (папоналар)да сақланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг