locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. БАА. Бекзод Курбанов 145 см тўсиқлар бўйича баҳсда 5-ўринни эгаллади

Ўзбекистон чавандозлари 2025 йил 4–7 декабрь кунлари БААнинг Бутҳиб шаҳрида ўтказиладиган CSI1* ва CSI2 * халқаро мусобақаларида иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. БАА. Бекзод Курбанов 145 см тўсиқлар бўйича баҳсда 5-ўринни эгаллади
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон чавандозлари 2025 йил 4–7 декабрь кунлари БААнинг Бутҳиб шаҳрида ўтказиладиган CSI1* ва CSI2 * халқаро мусобақаларида иштирок этди.

2025 йил 4–7 декабрь кунлари Бирлашган Aраб Амирликларида жойлашган Бутҳиб Халқаро От Спорти Марказида ўтказилган CSI1 * ва CSI2* тоифали халқаро сакраш мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси қатнашди.

Мазкур мусобақалар FEI халқаро тақвимининг муҳим босқичларидан бири бўлиб, жаҳон рейтинг очколари учун кураш ҳамда АҚШ–2028 Олимпия ўйинлари саралаш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади.

7 декабрь куни бўлиб ўтган дастур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Курбанов 145 см тўсиқлар бўйича баҳсда 5-ўринни эгаллади.

Чавандозларимизнинг асосий мақсади – мусобақаларда юқори натижалар қайд этиш, халқаро рейтинг очколарини қўлга киритиш ва мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдир.

Шунингдек, жамоамиз вакилларининг Олимпиада лицензияси учун курашда муваффақиятли иштирок этиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг