locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Ал-Айн шаҳридаги халқаро мусобақалар олдидан отлар кўриги бўлиб ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги спорт отлари отлар кўригидан муваффақиятли ўтиб, мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Ал-Айн шаҳридаги халқаро мусобақалар олдидан отлар кўриги бўлиб ўтди
photo: Ot sporti Uzbekistan

25-декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида ўтказилаётган CSI3-W ва CSIYH1** тоифасидаги халқаро от спорти мусобақалари олдидан vet-check — спорт отларининг ветеринария кўриги бўлиб ўтди.

Мазкур жараён давомида мусобақада иштирок этувчи отларнинг соғлиғи, умумий ҳолати, ҳаракат фаоллиги ҳамда мусобақага тайёргарлик даражаси мутахассислар томонидан синчковлик билан баҳоланди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги спорт отлари отлар кўригидан муваффақиятли ўтиб, мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эндиликда чавандозларимиз ва спорт отларимизни олдида масъулиятли ва муросасиз беллашувлар кутмоқда. Ўзбекистон терма жамоасига, чавандозларимизга ва спорт отларимизни мусобақаларда омад, ёрқин чиқишлар ва юқори натижалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг