locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

От спорти. Ал Айн шаҳрида CSI3-W халқаро мусобақаларининг иккинчи куни давом этди

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу мураккаб маршрута ҳам ўзларининг тайёргарлиги ва халқаро тажрибасини намоён этдилар. Жумладан Абдуллаев Феруз 4-ўринни қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
От спорти. Ал Айн шаҳрида CSI3-W халқаро мусобақаларининг иккинчи куни давом этди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ал Айн шаҳрида бўлиб ўтаётган CSI3* халқаро от спорти мусобақаларининг бугунги — иккинчи куни доирасида чавандозлар Medium Tour дастури асосида “Six Bar / 6 тўсиқ” маршрутида беллашдилар.

Мазкур маршрут 6 та тўсиқдан иборат бўлиб, у чавандозлар ва спорт отларидан юқори даражадаги техник маҳорат, аниқлик ҳамда жисмоний тайёргарликни талаб этди. Беллашувлар кескин рақобат ва юқори спорт руҳи остида ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу мураккаб маршрута ҳам ўзларининг тайёргарлиги ва халқаро тажрибасини намоён этдилар. Жумладан Абдуллаев Феруз 4-ўринни қўлга киритди.

Чавандозимизни ушбу натижа билан самимий табриклаймиз ва келгуси стартларда янада юқори натижалар тилаймиз. Олдинда ҳали муҳим ва масъулиятли баҳслар кутмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг