От спорти. Абу-Даби шаҳрида (БАА) нуфузли халқаро CSI5* CSI2* мусобақалари давом этмоқда
Мусобақанинг иккинчи куни — 12-феврал санада Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси
Баҳромжон Ғозиев CSI2* Fatima Bint Mubarak Cup тоифасидаги тўсиқлар баландлигидаги 130 см йўналишда иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.
Кучли халқаро рақобат шароитида қўлга киритилган ушбу натижа спортчимизнинг юқори маҳорат ва профессионал тайёргарлигини намоён этди.
Маълумот учун, CSI5* даражасидаги йўналишлар мураккаблиги ва техник талаблари жиҳатидан олимпия ўйинлари йўналишларига тенглаштирилади. Барчамизга маълумки, от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши олимпия спорт турларидан бири ҳисобланади ва ушбу даражадаги стартлар энг юқори савия мезони сифатида баҳоланади.
Спортчимизга муносиб натижа билан табриклаймиз ҳамда мусобақанинг кейинги кунларида омад тилаймиз!