от спорти. Абдуллаев Абдурахмон тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишида бронза медалини қўлга киритди
Халқаро турнир Эстониянинг Таллин шаҳрида бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: ot sporti
2025-йил 5-октябрь куни Эстониянинг Таллин шаҳрида бўлиб ўтган халқаро от спорти мусобақасининг финал босқичида Ўзбекистонлик спортчи Абдуллаев Абдурахмон тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишида муносиб иштирок этди.
Спортчимиз мусобақа давомида 150 см баландликдаги тўсиқларни маҳорати билан босиб ўтиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва умумий натижаларга кўра учинчи ўринни эгаллади.
У ушбу натижа орқали бронза медали соҳиби бўлди ҳамда Ўзбекистон от спорти тарихига навбатдаги халқаро муваффақиятни қўшди.
Иброҳим Жалолов
Редактор