От спорти. Абдулла Алшарбатли CSI5* Гранд При ғолиби бўлди
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси — Баҳромжон Ғозиев ҳам иштирок этиб, мамлакатимиз йилқичилик ва от спортни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
11–14 февраль кунлари халқаро турнир “Amir’s Sword 2026 - Al Shaqab CSI5*” доирасида юқори даражадаги от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши мусобақалари ўтказилмоқда. Турнирнинг гранд-присида Саудия Арабистонилик спортчи Абдулла Алшарбатли ажойиб чиқиш қилиб, биринчи ўринни эгаллади ва 450.000 € мукофотга сазовор бўлди.
Ушбу нуфузли мусобақада, шунингдек, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси — Баҳромжон Ғозиев ҳам иштирок этиб, мамлакатимиз йилқичилик ва от спортни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.
Абдулла Алшарбатлини ажойиб ғалабаси билан табриклаймиз ва халқаро майдонда янги ютуқлар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор