От спорти. 19 ноябрь куни От спорти федерациясида йил сарҳисоби олди йиғилиши ўтказилди.
Йил сарҳисоби олди йиғилиши бўлиб ўтди.
19 ноябрь куни От спорти федерациясида Замонавий бешкураш, човкен ва туялар федерацияси, тентпегинг, от устида камондан отиш ва жегитовка федерацияси 2025 йилнинг йил сарҳисоби олди йиғилишини ўтказди.
Тадбирда соҳа раҳбарлари, мутахассислар ва турли спорт йўналишлари бўйича масъуллар иштирок этди. Йиғилишнинг асосий мақсади 2025 йил давомида амалга оширилган ишларини таҳлил қилиш ва 2026 йил учун устувор вазифаларни белгилаш эди.
Йиғилишда бешкураш, човкен, тентпегинг, йилликчилик ва от спорти федерацияларининг фаолияти кўриб чиқилди. Ҳар бир раҳбар ўз соҳаси бўйича 2025 йил натижалари, ўтказилган мусобақалар ва халқаро майдондаги ютуқлари ҳақида маълумот берди, муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Асосий қарорлар:
2026 йил календар режаларини ишлаб чиқиш
Мураббийлар малакасини ошириш ва ўқув-семинарлар ташкил этиш
Ёшлар ва болалар орасида спорт тадбирларини кўпайтириш
Спорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий жиҳозлар сотиб олиш
Ҳудудий бўлимлар фаолиятини ривожлантириш.
Йиғилиш якунида федерация раиси Б. Газиев иштирокчиларга миннатдорлик билдирди ва келгуси йил вазифаларини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбир спорт йўналишларини ривожлантириш ва ёш авлодни спортга жалб қилишга хизмат қилади.