Остона шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI Жаҳон кубогининг 4-босқич мусобақалари расман старт берилди
Хуршидбек Алимжанов “Champions League” лақабли оти билан барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли 1-ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
Бугун Остона шаҳрида от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI Жаҳон кубогининг 4-босқич мусобақалари расман старт берилди.
Мусобақанинг илк кунида CSI1*-W дастури доирасидаги 125 см баландликдаги тоифада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Хуршидбек Алимжанов “Champions League” лақабли оти билан барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли 1-ўринни эгаллади.
2-ўрин. Бекжан Байжанули — “King Diamond”
3-ўрин. Ринат Галимов — “D'Artagnan Z”
4-ўрин. Ринат Галимов — “Kira Van De Laren Z”
5-ўрин. Раисса Соколенко — “Clue Gold”
6-ўрин. Нурила Турисбекова — “Quibelle Van D’Abelendreef”
Чавандозимизни муваффақият билан табриклаймиз ва мусобақаларнинг кейинги йўналишларида ҳам омад тилаб қоламиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор