Останадаги Grand Slam турнирининг мукофот жамғармаси 1,7 миллиард сўмни ташкил этади
2025 йил 9–11 май кунлари Қозоғистон пойтахти Останада бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича Grand Slam турнирининг умумий мукофот жамғармаси эълон қилинди, деб хабар беради Asia-Plus нашри.
Турнирдаги совринлар фонди 154 минг еврони ташкил этади. Бу миқдор тахминан 1,7 миллиард сўмга тенг.
Беллашувларда ҳар бир вазн тоифаси бўйича (эркаклар ва аёллар ўртасида 7 тадан — жами 14) ғолиблар 5 минг евро (тақрибан 55 миллион сўм), кумуш медаль соҳиблари 3 минг евро (тақрибан 33 миллион сўм), бронза медал соҳиблари эса 1,5 минг евро (тақрибан 16,5 миллион сўм) миқдорида пул мукофотига эга бўлишади.
Маълумот учун, Grand Slam турнирлари дзюдочилар учун Олимпиада, жаҳон чемпионати ва World Masters мусобақаларидан кейинги энг нуфузли беллашувлардан ҳисобланади. Уларда қатнашиш орқали спортчилар халқаро рейтингда муҳим очколарни қўлга киритишлари ва Олимпия ўйинлари ҳамда бошқа йирик турнирларга саралаш имконига эга бўлишади.