Осиё ёшлар замонавий бешкураш чемпионатида қизиқарли мусобақалар давом этмоқда!
Осиё ёшлар замонавий бешкураш чемпионатида қизиқарли мусобақалар давом этмоқда!
Бугун индивидуал баҳсларда саралаш босқичлари якунланди. Ёш спортчиларимиз саралаш босқичини ишончли тарзда енгиб, чинakam атлетика ва ғалабага бўлган иродасини намойиш этдилар.
Қизларимиз Самира Абзалова ва Меҳринисо Қаҳрамонова ажойиб натижалар кўрсатиб, кучли рақибларини ортда қолдириб, финалга ишонч билан йўл олишди.
Шунингдек, Муҳаммадамин Султонбеков, Зиёдулло Қодиржонов ва Муҳаммадтолиб Қобилжонов саралаш босқичига йўлланма олишди ва финалга чиқишди.
Афсуски, Мубина Қодиржонова жароҳати туфайли мусобақани давом эттира олмади.
Федерация унга тезроқ соғайиб кетишини ва спорт майдонига қайтишини тилайди.
Эртага ўғил болалар финали, эртаси куни эса қизлар финали бўлиб ўтади.
Спортчиларимизга куч, ўзига ишонч ва ёрқин натижалар тилаймиз.