Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Дато' Амаржит Сингх Тошкентга етиб келди
26-27 январ кунлари Тошкентда Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси ҳамда Жаҳон антидопинг агентлигининг халқаро форумлари ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: velosport Uzbekistan
Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Дато' Амаржит Сингх Тошкентга етиб келди.
Мартабали меҳмонни халқаро аэропортда Осиё велоспорт конфедерацияси бош котиби, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев ҳамда бош котиб Хуршид Атакуловлар кутиб олишди.
Шундан сўнг, Дато' Амаржит Сингх Тошкентдаги олимпиада шаҳарчасида барпо этилган муҳташам велодромни бориб кўрди ва илиқ фикрлари билан бўлишди. Бундай комплекснинг ишга тушиши тез орада ўзбек велоспортининг янги даражага чиқишига туртки бўлишини қайд этди.
Маълумот учун, 26-27 январ кунлари Тошкентда Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси ҳамда Жаҳон антидопинг агентлигининг халқаро форумлари ўтказилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор