Осиё велосипед спорти конфедерацияси (ACC) 2027-йилдан амалга ошириладиган янги ташаббусларни тасдиқлади
2026-йил 6-август куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё велосипед спорти конфедерацияси (ACC) Бошқарув қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2027-йилдан бошлаб Осиёда велосипед спортни ривожлантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва мусобақалар тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.
Қабул қилинган асосий қарорларга кўра:
2027-йилдан ACC Grand Fondo Осиё чемпионати ташкил этилади. Мастерс тоифаси шоссе бўйича Осиё чемпионатидан ажратилиб, ушбу янги мусобақа таркибига киритилади.
Ёш спортчилар учун Asian Youth Plus Track Championships янги қитъа чемпионати йўлга қўйилади. Илк мусобақа 2027-йилда Филиппиннинг Тагайтай шаҳрида ўтказилади.
Asian Balance Bike Challenge мусобақаси 2027-йилда ҳам Тайланд мезбонлигида ташкил этилади.
2027-йилдан шоссе бўйича Осиё чемпионатига ўсмирлар (йигитлар ва қизлар) тоифалари ҳам киритилади.
ACCнинг 2027-йилги Конгресси 12-июнь куни Хитойнинг Ички Муғулистондаги Ордос шаҳрида, Бошқарув қўмитаси йиғилиши эса 11-июнь куни ўтказилади.
Демак, келаси йилдан эътиборан 15-16 ёш тоифасида шоссе ва трек бўйича Осиё чемпионати ташкил этилади. Бунга қадар ўсмирлар фақатгина 17-18 ёш тоифасида иштирок этган.
2027-йил 2-февраль куни Куала-Лумпурда UCIda овоз бериш ҳуқуқига эга Осиё вакилларини сайлаш бўйича навбатдан ташқари ACC Конгресси ташкил этилади.
ACC ривожланаётган миллий федерацияларни велосипед ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш дастурини давом эттиришини маълум қилди.
Йиғилиш якунида ACC раҳбарияти мазкур ташаббуслар ёшлар спортни ривожлантириш, оммавий велосипед спортни кенгайтириш ва Осиёда велосипед спортнинг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.