locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё спорт раҳбарлигида янги давр бошланадими?

Тошкентдаги Бош Ассамблеяда Шайх Жавъан ягона номзод сифатида кўрсатилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё спорт раҳбарлигида янги давр бошланадими?
Расм: Olamsport.uz

2026 йилнинг 26 январ куни Тошкент шаҳри Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош Ассамблеясига мезбонлик қилади. Қитъамизнинг энг нуфузли спорт ташкилоти учун муҳим саналган ушбу йиғилишда асосий масалалардан бири — янги президентни сайлаш бўлади.

Insidethegames нашри хабарига кўра, мазкур лавозим учун ягона номзод сифатида Қатар Олимпия қўмитаси раҳбари ва Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси биринчи вице-президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний кўрсатилган.

Агар сайлов натижалари кутилганидек бўлса, у ҳолда Шайх Жавъан Осиё Олимпия ҳаракатини бошқарадиган навбатдаги етакчига айланади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур Бош Ассамблея нафақат сайлов, балки Осиё спортининг истиқболлари, янги ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорлик борасидаги муҳим қарорлар учун ҳам муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг