Осиё от спорти федерациясининг навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди
Ушбу конференцияда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Газиев Баҳромжон Валиевич, федерация бош котиби Алоҳўжа Шодихўжаев ҳамда халқаро бўлим бошлиғи Акбар Қурбонов иштирок этди.
Ассамблея давомида Осиёда от спортини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, мусобақалар тизимини такомиллаштириш ҳамда федерациялар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Осиёда от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) ва от юрттириш (виездка) йўналишларини ривожлантириш дастурлари, FEI Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё ўйинлари, 2026-йилги халқаро мусобақалар тақвими ҳамда AEF’нинг медиа ва рақамли платформаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида 2027-йилги Осиё от спорти федерацияси Бош Ассамблеяси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида, 2028-йилги Бош Ассамблея эса Непалда ўтказилиши тасдиқланди.
Шунингдек, AEF вице-президенти ва Executive Board Members сайловлари 2027-йилда Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблея доирасида ўтказилиши маълум қилинди.