locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди

Гандинагар шаҳрида Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресс йиғилиши юқори савияда ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди
photo: Og'ir atletika

Гандинагар шаҳрида Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресс йиғилиши юқори савияда ташкил этилди. Мазкур тадбир катталар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида ўтказилиб, унда Осиёнинг турли мамлакатларидан аъзо федерациялар вакиллари бевосита ва онлайн форматда иштирок этди.

Конгрессга Федерация президенти Муҳаммад Юсуф Ал Мана, бош котиб Муҳаммад Ал Харби ҳамда Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Мухаммад Ҳасан Жалод раислик қилди.

Тадбир давомида техник қўмита, тиббий қўмита, мураббийлик ва илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича ҳисоботлар, шунингдек федерациянинг молиявий фаолиятига оид маърузалар тингланди. Шу билан бирга, жорий йил Айчи-Нагояда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, 2027-йилги Осиё чемпионати ҳамда Ар-Риёд мезбонлик қиладиган Осиё ёпиқ иншоотлар ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Конгресс кун тартибидан Жанубий Осиё оғир атлетика федерацияси раҳбариятини сайлаш масаласи ҳам ўрин олди. Унга кўра, Сахдев Ядав федерация президенти этиб сайланди. Непал, Мальдив, Шри-Ланка ва Бангладеш вакиллари эса раҳбарият таркибидан жой олди. Шунингдек, Мальдив федерацияси тарихдаги илк Жанубий Осиё оғир атлетика чемпионатини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Йиғилиш давомида 2026-йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайлов Конгрессига мезбонлик қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қатар ва Сингапур томонидан тақдимотлар ўтказилди ва ижроия кенгаши қарорига кўра, мезбонлик ҳуқуқи Қатар давлатига топширилди. Сингапур эса захира мезбон сифатида тасдиқланди.

Шунингдек, Федерация Конституциясига киритилаётган ўзгартишлар аъзо давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Мазкур ўзгартишлар якуний кўриб чиқиш учун Халқаро оғир атлетика федерациясининг ҳуқуқий бўлимига юборилиши ва кейинчалик Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Конгресда расман тасдиқланиши белгиланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг