locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Осиё кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташлаш қачон бўлиши маълум. Ўзбекистон биринчи саватчада

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Осиё кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташлаш қачон бўлиши маълум. Ўзбекистон биринчи саватчада
PHOTO: Telegram

Индонезия давлати мезбонлик қилиши режалаштирилган футзал бўйича "Осиё кубоги-2026" турнирининг саралаш босқичида иштирок этувчи жамоалар маълум бўлди.

ОФК қитъа кубоги саралаш босқичида 30 терма жамоа иштирок этишини тасдиқлади.

Жамоалар 4 та саватга ажратилди. Саватлар терма жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўрнига кўра тақсимланган бўлиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон, Таиланд, Япония, Вьетнам, Афғонистон, Қувейт ва Ироқ термалари билан биргаликда 1-саватдан жой эгаллади.

Турнирнинг финал босқичи мезбони тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлади. Саралаш босқичида 3 та жамоадан иборат бўлган икки гуруҳ ва 4 та жамоадан ташкил топган яна олти гуруҳ шакллантирилади. Кейинги босқичга жами 15 жамоа йўл олади. Улардан 8 таси ўз гуруҳида ғолибликни қўлга киритганлар бўлса, қолган 7 жамоа номи гуруҳларнинг энг яхши 2-ўринларидан аниқланади.

Мусобақа учун қуръа ташлаш маросими 26-июн санада ОФКнинг Куала-Лумпур шаҳридаги штаб-квартирасда бўлади. Турнир эса жорий йилнинг 16-24-сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг