Осиё каное конфедерацияси Президенти Шри Прашант Кушваҳа Ўзбекистонга ташриф буюрди!
Осиё каное конфедерацияси Президенти Шри Прашант Кушваҳа ташрифи давомида Ўзбекистон “Rowing & Canoe” федерацияси раиси биринчи ўринбосари Бобур Юсупов, байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича МТЖ халқаро мураббийлари Андро Душев ва Наташа Душев-Янич, шунингдек, соҳа мутахассислари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда байдарка ва каноеда эшкак эшиш спорт турини янада ривожлантириш, мураббийлар ва спортчилар салоҳиятини ошириш, халқаро тажриба алмашинуви, юқори самарадорликка йўналтирилган тайёргарлик тизимларини жорий этиш ҳамда Осиё ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур учрашув давомида – келгусида қўшма дастурларни амалга ошириш, малакали мутахассисларни тайёрлаш ва Ўзбекистон спортчилари байдарка ва каноеда эшкак эшишнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.