Осиё ўйинлари: Кураш мусобақаларига техник тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди
Осиё ўйинлари: Кураш мусобақаларига техник тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди
20-Осиё ўйинлари доирасида Кураш мусобақалари бошланиши арафасида Халқаро Кураш Ассоциацияси раҳбарияти ҳамда Халқаро техник расмийлар (ITO) иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтди.
ITOлар учун ажратилган меҳмонхонада ташкил этилган йиғилишда ИКА Президенти вазифасини бажарувчиси Зиёвиддин Ходжиниёзов, ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Нассири, ИКА Президенти маслаҳатчиси Умид Якубов, ИКА Техник директори Рави Капур ҳамда мусобақага жалб этилган бир неча халқаро техник расмийлар иштирок этди.
Учрашув давомида мусобақанинг умумий тайёргарлик ҳолати, иштирокчи спортчилар ва давлатлар сони, қуръа ташлаш жараёни, техник ва ташкилий масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, мусобақаларда фойдаланиладиган яктақлар, спортчилар ва расмийлар учун яратилган шарт-шароитлар, 27 сентябр кунидан старт оладиган дастур ҳамда беллашувларнинг кейинги босқичларига оид масалалар кўриб чиқилди.
Мутасаддилар томонидан барча зарур тайёргарлик ишлари белгиланган режа асосида якунланаётгани ва мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар тайёр экани қайд этилди.
Учрашув якунида ИКА Президенти вазифасини бажарувчиси Зиёвиддин Ходжиниёзов мусобақаларни юксак ташкилий даражада ўтказиш, ҳакамлик ва техник жараёнларни халқаро талаблар асосида таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.