Осиё чемпионларини тантанали кутиб олишди
Ўзбекистон оғир атлетикачилари 58 та медал билан мусобақада етакчилик қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати юртимиз спортчилари учун муваффақиятли якунланди. Мусобақада қитъанинг 20 дан ортиқ давлати вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишлари бўйича жами 58 та медал — 8 та олтин, 20 та кумуш ва 30 та бронза — қўлга киритишди.
Шу муносабат билан терма жамоа аъзолари Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, ёшлар жамоаси 5 та олтин, 13 та кумуш ва 10 та бронза, жами 28 та медал; ўсмирлар эса 3 та олтин, 7 та кумуш ва 20 та бронза, жами 30 та медал билан Осиёнинг кучли жамоаси сифатида эътироф этилди.
Бакрадзе Иман
Редактор